Хоразм республикаси тузилганига 90 йил бўлди

Бугун Хоразм халқ совет республикаси (ХХСР) тузилган кунга 90 йил тўлади.

ХХСР 1920 йилнинг февралида Хоразм шоҳи тахтдан воз кечганидан сўнг Хоразм давлати ўрнида янги давлат сифатида ўша йилнинг 26 апрелида 1- Хоразм қурултойида расман эълон қилинган эди.

ХХСР 1923 йилнинг 30 октябрида Хоразм Совет Социалистик республикасига (ХССР) айлантирилган эди.

Орадан бир йил ўтиб, ХССР ҳам тугатилди ва унинг ҳудуди кўп ўтмай тузилган Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР ва Қорақалпоғистон мухтор вилоятлари таркибига киритилди.