Freedom House - Ўзбекистон энг ёмонлар сафида

Freedom House - Озодлик уйи ташкилотига кўра, 2009 йилда дунё бўйлаб матбуот эркинлиги аҳволи янада ёмонлашган.

АҚШ ноҳукумат ташкилоти ҳисоботида айтилишича, 2009 йилда дунё аҳолисининг ҳар олтитадан биттасигина матбуоти эркин бўлган давлатда яшаган.

Жорий йилда ҳам Озодлик уйи Ўзбекистонни яна матбуоти эркин бўлмаган давлатлар қаторига қўшди.

Ўзбекистондан ташқари Туркманистон, Беларус ва Эрон матбуот эркинлигини энг кўп бўғаётган давлатлар деб эътироф этилди.

Ҳисоботда айтилишича, Россияда ҳам 2009 йил давомида матбуот эркинлиги аҳволи кейинги 7 йил давомида муттасил ёмонлашишда давом этган.

Скандинавия давлатлари эса мустақил ахборот воситалари эркинлиги энг юқори даражада қолаётган мамлакатлар дея эътироф этилди.