Тошкентда Осиё Тараққиёт банки анжумани бошланди

Бугун Тошкентда Осиё Тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 43- йиллик мажлиси иш бошлади.

4 майгача давом этадиган ушбу йиғинда уч мингдан ортиқ иштирокчи, жумладан, Осиё Тараққиёт банкига аъзо 67 давлатдан келган юқори мартабали расмийлар, Марказий банк раҳбарлари ва Молия вазирлари қатнашмоқдалар.

Айни пайтда Осиё Тараққиёт банки фаолиятини кузатиб борувчи Нодавлат ташкилотлари форуми банкнинг Тошкентда иш бошлаган 43- йиллик мажлисини Ўзбекистон ҳукуматининг репрессив сиëсатига норозилик тариқасида бойкот қилди.

Нодавлат ташкилотлари форуми вакили Ромил Ҳернандезнинг Озодлик радиосига айтишича, бу йиғиннинг инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги мунтазам топталадиган, ҳуқуқ фаоллари таъқиб ва тазйиқ остига олинадиган репрессив мамлакатда ўтказилаётгани учрашув бойкот қилиниши ортидаги асосий сабабдир.