Ўзбекистонда болалар полиомиелитга қарши эмланади

Мамлакат бўйлаб амалга ошириладиган кампания давомида 2 миллион 890 минг бола полиомиелитга қарши эмланиши режаланган.

Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, тадбир икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқич 17 – 23 май кунлари, иккинчи босқич 7 – 13 июнни ўз ичига олади.

Полиомиелитга қарши эмлаш ампанияси ЮНИСЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўмагида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилади. Режани амалга ошириш учун 5 мингдан зиёд эмлаш бригадалари тузилган.