Германия жамғармаси ўзбек матбуоти учун пул ажратади

Германиядаги Конрад Аденауэр жамғармаси Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари уюшмаси раиси Фирдавс Абдулҳолиқов билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолайдиган бўлди.

Меморандумга кўра, Конрад Аденауэр жамғармаси грантлари асосида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари уюшмаси мамлакатдаги матбуот эркинлигини ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Айни пайтда Германиядаги журналист Маркус Бенсман бу лойиҳанинг Ўзбекистондаги самарасига шубҳа билдирди.

2008 йилда Фирдавс Абдулҳолиқов бошчилигидаги Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари уюшмасига қарашли телеканаллар Озодлик журналистларига қарши ташвиқот руҳидаги филмни намойиш қилган эди.