Каримов ШҲТ Ташқи ишлар вазирларини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 22 май куни Оқсаройда ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисининг иштирокчиларини қабул қилди.

- ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтган мажлисида бўлажак саммитга тайёргарлик ишлари сарҳисоб қилинди ҳамда саммитда кўриб чиқиладиган ҳужжатлар белгилаб олинди. Мазкур ҳужжатларнинг имзоланиши ШҲТни янада ривожлантириш ва нуфузини оширишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади, деди Каримов учрашув чоғида.

Оқсарой учрашувида ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда бўлажак мажлисига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилиниб, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди.