Ўзбекистон матбуот эркинлиги борасида яна "ëмонларнинг ёмони"

Қароргоҳи АҚШда жойлашган Freedom House - Озодлик уйи ташкилоти Халқаро матбуот эркинлиги куни арафасида жаҳондаги матбуот эркинлиги аҳволи борасида навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Жорий йилги ҳисоботда Ўзбекистон аввалги йиллар каби матбуот аҳволи энг абгор давлатлар қаторидан жой олди.

Жаҳоннинг 200га яқин мамлакатидаги матбуот аҳволи ўрганилган мазкур ҳисоботда давлатлар уч тоифага - "эркин", "қисман эркин" ва "эркин бўлмаган" давлатларга ажратилган. Ўзбекистон бу сафар ҳам "эркин бўлмаган" давлатлар қаторидан жой олди.

Ҳисобот муаллифларига кўра, “ëмонларнинг ёмони” сифатида тилга олинган дунёдаги 10та давлатда, жумладан, Ўзбекистон ва Туркманистонда қатағонлар энг шафқатсиз тарзда амалга оширилади ҳамда инсон ҳуқуқлари энг кескин поймол қилинади.