Тошкент халқаро ташкилотларга ëрдам сўраб мурожаат қилди


Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистон жанубидан келган кўп сонли ўзбек қочқинларига тўлақонли ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида кўмак сўраб БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга мурожаат қилди.

Газета.уз сайтининг хабар қилишича, қирғизистонлик қочқинлар Ўзбекистонга кела бошлагандан буён расмий Тошкент уларга салкам 1.5 миллиард сўм атрофида пул сарфлаган. Ўзбекистон ҳукумати қочқинларга ёрдам беришни давом эттирмоқда, бироқ қочқинлар сонининг кўплиги халқаро ҳамжамият ёрдамини жалб этишни тақозо қилмоқда, дейилади интернет нашр хабарида.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдулазиз Комиловнинг журналистларга айтишича, расмий Тошкент ёрдам сўраб БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳамда бошқа халқаро ташкилотларга расман мактуб йўллаган.