Россияда ўзбеклар қамалди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳар судида ўз ҳамюртларини ўғирлашда гумон қилинган Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси устидан олиб борилган маҳкама жараёни ниҳоясига етди.

Бу ҳақда Озодлик радиосига Приволжский прокуратураси тергов бошқармаси ходими Дмитрий Захаркин хабар берди:

- Тергов давомида аниқландики, 2007 йилда Саъдуллаев ўзининг ёрдамчилари билан бир гуруҳ ўзбекистонликларни Нижний Новгороддаги қурилишлардан бирига ишга жойлаштирган. Бунинг эвазига Саъдуллаев ҳамюртларидан 10 фоиз иш ҳақини олган. Бир неча ойдан кейин бу фоиз негадир оширилган. Улар ишчилардан 7000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилишган.Бу ҳақда меҳнат муҳожирларидан хабар олган маҳаллий милиция ходимлари махсус режа бўйича товламачиларни қўлга олди. Судда уларнинг айби тўлиқ исботланди,-деди Приволжский прокуратураси тергов бошқармаси ходими Дмитрий Захаркин.

Суд қарори билан Саъдуллаев Насиббек, Ниятов Карим, Ихлосов Акрам ва Кенгашев Шерзодга ҳар бирига 6,5 йилдан қамоқ жазоси тайинланди.