Каримов Ўшдаги воқеаларда учинчи кучларни айблади


Қирғизистон жанубида рўй берган қонли воқеаларга муносабат билдирган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бу четдан туриб уюштирилган, бошқарилган қўпорувчилик ҳаракатидир, бу қўпорувчиликни уюштирган кучларнинг нияти Ўзбекистонни ҳам бу қарама-қаршиликка тортишдан иборат бўлган, дея билдирди.

Каримовнинг мазкур баёноти 18 июн куни Бухорога қилган сафари чоғида янгради. Бир гуруҳ фермерлар ва вилоят фаоллари билан Бухорода ўтказилган мулоқот чоғида Ислом Каримов ўтган ҳафта Қирғизистон жанубида рўй берган қонли воқеаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

- Бу воқеалар ҳақида гапиришнинг ўзи оғир. Бегуноҳ одамларни, болаларни, ҳомиладор аёлларни ўлдириш бу ваҳшийликдан бошқа нарса эмас. Бундай қонли жиноятларнинг тагига етилишига, уларга қонуний баҳо берилишига ишонаман, деди жумладан Ўзбекистон президенти.