Ўзбекистонда яна бензин қимматлади

1 июлдан Ўзбекистонда бензин 15 фоизга қимматлади.

1 июлдан бошлаб, 1 литр бензин нархи Аи-80 маркаси учун 1220 сўм, Аи-91 маркаси учун 1350 сўм, Аи-95 маркаси учун 1500 сўм бўлди.

Бу мазкур йил давомида Ўзбекистонда бензин нархининг иккинчи бор ошишидир. Бунга қадар 2010 йилнинг 1 январида бензин 25 сўмга қимматлаган ва бунинг сабаби автомобил ёқилғисига эҳтиёж ошгани билан изоҳланган эди.