Япония Ўзбекистонга 2,6 миллион доллар грант ажратди

Бу маблағнинг ўзбекистонлик талабаларнинг Японияда таҳсил олишлари учун сарфланиши мўлжалланган.

15 июл куни Тошкентдаги Япония элчиси Цутому Ҳариока Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Абдулла Орипов билан “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” лойиҳаси бўйича ҳужжат имзоладилар.

Япония ҳукумати келажакда сиёсий, иқтисодий, молия ва қонунчилик тизимларида фаолият юритадиган малакали кадрлар тайёрлашда Ўзбекистонга ёрдам беришни назарда тутган мазкур лойиҳани 1999 йилдан бери амалга ошириб келмоқда.