Саудабаев Тошкентда Норов билан учрашди

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Қозоғистон ташки ишлар вазири Қанат Саудабаев 7 август куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан музокаралар ўтказди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тошкентда ўтказилаётган “Марказий Осиё+Япония” доирасида ўтказилаётган йиғинда иштирок этиш таклифини қабул қилгани учун Қанат Саудабаевга миннатдорчилик изҳор қилган.

Қозоғистон ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви чоғида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи ва томониларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Куннинг иккинчи ярмида эса Тошкентда “Марказий Осиё+Япония” форматида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Япония ташқи ишлар вазирларининг мажлиси ўз ишини бошлади.

Мазкур мажлис чоғида Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилиш режаланган.