Ўзбекистонда тест натижалари эълон қилинди

14 август куни Ўзбекистонда мамлакат олий ўқув юртларига бўлиб ўтган тест синовларининг натижалари эълон қилинди.

Жорий йил имтиҳон натижалари илк бор Давлат тест марказининг расмий сайтига жойлаштирилди. Бундан ташқари абитуриентлар имтиҳон натижаларини sms орқали ҳам билиш имкониятига эга бўлдилар.

Давлат тест марказига кўра, 2010-2011 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган 385.6 минг абитуриентдан 56.6 мингтаси талабага айланади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон бўйлаб жойлашган 60 та олий ўқув юрти ҳамда хориж универститетларининг 10 та филиалида ўқиш учун жами 385 645 абитуриент ҳужжат топширган ва бу мустақиллик йиллари давомидаги энг юқори кўрсаткичдир деб эътироф этилди.