Москвада Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда

“5 TV” телеканали хабарига кўра, ноқонуний равишда наркотиклар сақлаганликда айбланган ўзбекистонлик ҳибсга олиш учун судга олиб келинганида соқчини четлаб, маҳкама залидан қочишга муваффақ бўлган.

Телевидение бошловчиси унинг ўнг қўлида милиция кишани борлигини айтди.

- Ҳозирда унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Уни топиш учун текширув ва қидирув ишлари олиб борилмоқда, деди Наркотикларни назорат қилиш федерал хизмати Москва шаҳар бўлимининг матбуот хизмати раҳбари Мария Луценко “5 TV” телеканалига берган интервюсида.

Телеканал ахборотида айбланувчи шахснинг исми ошкор қилинмади.