Ўзбекистон Қирғизистон жануби билан боғловчи йўлни таъмирлайди

Жорий йилда Ўзбекистонда Тошкент-Ўш халқаро автомобил йўлининг 116–196-километрини таъмирлаш ишлари бошланиши режаланган.

Бу йўл Бейнеу - Қўнғирот - Бухоро - Самарқанд - Тошкент – Андижон автомагистралининг бир қисми ҳисобланади.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, буни “Ўзавтойўл” компаниясининг автомобил йўллари қурилиши бошқармаси бошлиғи Зарпилла Хўжанов маҳаллий ахборот воситаларига маълум қилган.