Кореялик миссионер Ўзбекистондан чиқариб юборилди

Тошкентдаги протестантлар семинарияси муаллими, Жанубий Корея Республикаси фуқароси Сонг Еуи Кванга ноқонуний миссионерлик фаолияти учун мамлакатдан чиқариб юборилди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб, 12.uz ахборот портали тарқатган хабарга кўра, Кванга бир неча йил давомида ноқонуний диний йиғилишлар уюштириб келган.

Кореялик миссионер Тошкетда “Муҳаббат” номли протестант гуруҳини тузган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига кўра, мазкур гуруҳ Ўзбекистондаги тегишли идораларда рўйхатдан ўтмаган ва ўз сафига янги “муридлар”ни жалб этиш орқали қонунга зид фаолият олиб борган.

Хорижий миссионерлар, хусусан, Жанубий Корея фуқаролари Ўзбекистон қонунларига зид равишда миссионерлик фаолияти билан шуғуллангани учун мамлакатдан биринчи марта чиқариб юборилаётгани йўқ.