МТС-Ўзбекистон абонентлари сони 8 миллиондан ошди

Ўзбекистондаги энг йирик уяли алоқа оператори ҳисобланган МТС-Ўзбекистон ширкати ўз абонентлари сони саккиз миллиондан ошганини билдирди.

Ширкат эълон қилган баёнотга кўра, жорий йилда МТС-Ўзбекистон ўз мижозлари сонини мунтазам равишда кўпайтиришга муваффақ бўлган.

Хусусан, 2009 йил декабр ойи ўртасидан 2010 йил сентябр ойи ўртасигача бўлган муддатда МТС-Ўзбекистон оператори хизматидан фойдаланувчилар сони 14 фоиздан кўпга ошган.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова назорат қилиши айтилган "Уздунробита" уяли алоқа компаниясини 2004 йилда Россиянинг МТС ширкати сотиб олган.