HRW: Ўзбекистон ишлашга имкон бермади

Ҳюман райтс уотч директори Кеннет Рот.

Ҳюман райтс уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати ташкилотнинг Тошкентдаги идорасини ёпишни буюрганини маълум қилди.

Ташкилот ходимларига кўра, виза ва иш фаолияти учун рухсат олиш каби чекловлар билан Ўзбекистон расмийлари уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилган ва оҳир оқибат май ойида Тошкентдаги идорасини рўйҳатга олмаган.

Ҳюман райтс уотч Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашган паллада бу мамлакатдаги фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганликларини айтишмоқда.

Ташкилотга кўра, ҳозирда ўнлаб журналист, ҳуқуқ фаоли ва мухолифат аъзолари қийноқлар ва таҳқирлашлар ҳукмрон ўзбек қамоқхоналариа қолмоқда.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон ҳукумати Ҳюман райтс уотчнинг бу баёнотига муносабат билдирмади.