Хитой Мудофаа вазири Ўзбекистонга келади

Хитой Мудофаа вазирининг Ветнамга сафари, октябр, 2010 йил

Хитой Мудофаа вазири Лянг Гуангли 18 март куни Тошкентга расмий ташриф билан келади.

Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб Тренд ахборот агентлигининг хабар қилишича, ташриф Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Қобул Бердиевнинг таклифига кўра амалга ошмоқда.

Гуангли Ўзбекистонга сафарида олдин 17 март куни Қозоғистон пойтахти Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этмоқда.

ШҲТга Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо. Эрон, Ҳиндистон, Мўғилистон ва Покистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

ШҲТнинг асосий мақсади хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, терроризм, айирмачилик, экстремизм, гиёҳвандлик моддалари контрабандасига қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодиёт, энергетика, фан ва маданият соҳаларида алоқаларни ривожлантиришдан иборат.