Покистон Бош вазири Ўзбекистонга сафар қилади

Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний 24 март куни Ўзбекистонга икки кунлик сафарини бошлайди.

“The Nation” интернет нашри хабарига кўра, ташрифдан мақсад барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни ривожлантиришдан иборат.

Тошкентга ташрифи чоғида Ғилонийнинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, Бош вазир Шавкат Мирзиёев ва Олий мажлис раиси Дилором Тошмуҳаммедова билан учрашиши режаланган.

Ислом Каримовнинг таклифига кўра Ўзбекистонга келаётган Покистон бош вазирининг қадимий Самарқанд шаҳрини ҳам бориб кўриши кутилмоқда.

Ғилоний яқинда Тожикистон ва Қирғизистонга сафар қилган эди.