Покистон Бош вазири Тошкентга келади

Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний бугун Тошкентга сафар қилади.

Икки кунлик сафар чоғида Ғилонийнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Бош вазир Шавкат Мирзиёев ва Олий мажлис раиси Дилором Тошмуҳаммедова билан учрашиши режаланган.

Ислом Каримовнинг таклифига кўра Ўзбекистонга келаётган Покистон Бош вазирининг қадимий Самарқанд шаҳрини ҳам бориб кўриши кутилмоқда.

Ўзбекистонга келишдан олдин Ғилоний Тожикистон ва Қирғизистонда бўлди.