9 май - Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни

9 май - Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланмоқда.

Ўзбекистон президенти фармонига кўра, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 300 минг сўм пул мукофоти олишди.

Ўзбекистондаги “Нуроний” жамғармаси ҳам уруш қатнашчиларига совғалар тарқатди.

Ўзтелеком ширкати иккинчи жаҳон уруши ветеранларига 3 минг сўм қийматидаги телефон сўзлашув карталарини совға қилди. Айни ширкат уруш қатнашчиларига 20 калимадан иборат табрик телеграммасини бепул жўнатишни ваъда қилди.

Ўзбекистонда ҳозир 8 минг нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва 140 минг нафар фронторти меҳнаткашлари истиқомат қилади.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонга Москва¸ Ленинград каби шаҳарлардан аëллар¸ болалар ва зиëлилар эвакуация қилинган.