АҚШ конгресси Ўзбекистондаги инқилоб эҳтимолини ўрганди

АҚШ Конгрессида 11 май куни “Араб баҳорининг Марказий Осиëга таъсири” мавзусидаги суҳбатда дипломатлар¸ таҳлилчи ва сиёсий фаоллар қатнашди.

Хелсинки Комиссияси номи остида танилган ҳайьатда республикачи ва демократ депутатлари муноқаша қилди.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича муовини, Роберт Блайк: “Намойишларга туртки бераётган омилларни Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳам кўриш мумкин”, деди.

Блейкка кўра: “Ишсизлик, қашшоқлик ¸ёшлар учун имконият йўқлиги инқилобга ҳамиртуруш бўладиган омиллардир".

Айни пайтда Блейк Марказий Осиë билан араб дунëси орасида жиддий тафовутлар борлгини ҳам айтиб ўтди.

Тафовутлардан энг муҳими Марказий Осиёда ишсизлик араб дунëсидаги каби кўлам касб қилмаган.

- Айни тафовут "Марказий Осиёда инқилоб бўлади", деган ғояни чиппакга чиқаради, - деди мулозим.

Мунозараларда тадқиқодчи Пол Гобл¸ "Серқуëш Ўзбекистон" коалицияси вакили Ғулом Умаров иштирок қилди.