Кавказлик уламолар Ўзбекистонга жўнаб кетди

Шайх ул-Ислом хожи Аллоҳшукур Пашазоданинг ЎР Президенти И.Каримов билан учрашуви, Боку, 12 сентябр, 2008 йил

Кавказ мусулмонлари бошқармаси раиси Шайх ул-Ислом ҳожи Аллоҳшукур Пашазода бошчилигидаги делегация 17 май куни Ўзбекистонга жўнаб кетди.

Day.Аz нашри хабарига кўра, делегация таркибида Кавказ халқлари Олий диний кенгаши аъзолари ва Кавказ муфтийси ҳам бор.

Ташрифдан мақсад Кавказдаги уламолар бир пайтлар таҳсил олган Ўзбекистондаги диний ўқув даргоҳларини бориб кўриш ҳамда Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига миннатдорлик билдиришдан иборат.

Сафар чоғида шайх Аллоҳшукур Пашазода ва Кавказ муфтийсининг Бухородаги Мир-Араб мадрасасига боришлари режаланган.

Кавказ халқларининг Олий диний кенгаши аъзолари Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўладилар. Ташриф 21 майга қадар давом этади.