Тошкентда айрим кўча ва маҳаллалар номи ўзгартирилди

Тошкент ҳокими қарори билан пойтахтда қатор кўча ва маҳаллалар номи ўзгарди.

Мирзо Улуғбек туманидаги “Бўзариқ” маҳалласи “Катта олтинтепа”, “Қудуқбоши” маҳалласи эса “Гулистон” деб номланди. Икки ҳолатда маҳалланинг тарихий номи тиклангани айтилмоқда.

Миробод ва Юнусобод туманларида жойлашган Мустафо Отатурк кўчаси бундан буён ўша ерга яқин жойлашган савдо-кўнгилочар мажмуаси “Зарафшон” номи билан аталади.

Сирғали туманидаги Собир Раҳимов маҳалласи эса турар-жой массиви ва ўша ердаги кўчага мослаб “Янги Сирғали” деб номланди.

Ҳамза туманидаги яна бир Собир Раҳимов маҳалласи ўша ердаги асосий кўча - “Илтифот” номи билан аталди.

Газета.уз нашри хабарига кўра, пойтахтнинг 11 туманидан 8 тасида қатор кўча ва маҳаллалар номларини ўзгартиришдан мақсад кўча номларини тартибга солиш, қайтарилган номларни олиб ташлаш, эски ва тарихий номларни қайта тиклашдан иборат.