UZ домени сони 12 мингдан ошди

Интернетдаги Ўзбекистоннинг миллий домен зонаси 19 май куни 12 мингдан ошди.

Шу йил бошида бу рақам 11,1 мингни ташкил қилган эди.

UZ зонаси маъмуриятининг статистик маълумотига кўра, 1 январдан бери 2,200та домен рўйхатга олинган ва 1,300та домен ўчирилган.

Газета.уз интернет нашри хабарига кўра, 7,130та домен, яъни, 59 фоиз домен номлари юридик шахслар томонидан, 41 фоизи, яъни, 4,880та домен жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилган.

Хабарга кўра, доменларнинг 82,2 фоизи, яъни, 9,870таси Ўзбекистон фуқароларига тегишли.