Ўзбекистон Мудофаа вазири Озарбайжонга боради

ЎР Мудофаа вазири Қ. Бердиев (ч) германиялик ҳамкасби Карл Т. цу Гуттенбергни қарши олган пайт, Тошкент, 14 апрел 2010 йил

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев июн ойида Озарбайжонга сафар қилишни режаламоқда.

Хабарларга кўра, Озарбайжон Мудофаа вазири Сафар Абиев билан учрашув пайтида Қобул Бердиев икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари масаласини муҳокама қилиши, қатор ҳарбий қисмларни бориб кўриши, шунингдек, Озарбайжоннинг ҳарбий саноат комплекси билан яқиндан танишиши кутилмоқда.

Қобул Бердиев илк бор Озарбайжонга 2009 йилнинг март ойида сафар қилган. Ташриф давомида Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланган. Мазкур ҳужжат 2009 йил ноябрида Ўзбекистон президенти томонидан тасдиқланган.

Озарбайжон Мудофаа вазирининг 2010 йил ноябр ойи охирида Тошкентга сафари чоғида икки давлат ўртасида 2011 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланган.