Ҳиндистон банки Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиради

Ҳиндистоннинг Эксимбанки мамлакат ширкатларининг Ўзбекистонда амалга ошираётган икки миллиард долларлик лойиҳаларини молиялаштиради.

Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган музокараларда Эксимбанк лойиҳаларни молиялаштиришга тайёрлигини маълум қилган.

Каримовнинг Ҳиндистонга сафари давомида икки давлат ўртасида ахборот технологиялари, нефт ва газ, фармацевтика, тўқимачилик, банк иши ва туризм каби соҳаларда қиймати 2,2 миллиард долларлик 34та келишув имзоланган эди.