Қозоғистон ўртача иш ҳақи бўйича минтақада биринчи


Қозоғистонда ўртача ойлик Ўзбекистон ҳукумати ҳисоб-китобидаги ўртача ойликка нисбатан 55 фоизга кўп бўлиб, 595 АҚШ долларини ташкил қилади. Ўзбекистон Иқтисодиëт вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда ўртача иш ҳақи 553 минг 800 сўм (тахминан 325 АҚШ доллари)ни ташкил қилади.

Mojazarplata.kz сайтининг Қозоғистон статистика агентлигига таяниб ёйинлаган маълумотига кўра, Қозоғистонда ўртача иш ҳақи ўтган йилга нисбатан 21,1 фоизга ошган.

Тожикистон фуқароларининг ойлиги қозоғистонликларга нисбатан 8 баробар кам бўлиб, 70 АҚШ долларини, қирғизистонликлар ойлиги эса Қозоғистонга нисбатан 73 фоиз паст бўлиб, 158 АҚШ долларини ташкил қилади.

Туркманистонда ўртача ойлик 200 АҚШ доллари атрофида.