Ўзбекистон Ички ишлар вазири Хитойга борди

26 май куни Хитойга қилган сафари давомида Ўзбекистон Ички ишлар вазири Хитой Жамоатчилик хавфсизлиги вазири Мэн Цзянчжоу билан музокаралар ўтказди.

Синхуа агентлиги хабарига кўра, учрашув вақтида иккала вазир халқаро жиноятчилик ва ходимлар ўртасида ўзаро тажриба алмашинувини кучайтириш ҳақида сўзлашган.

Учрашув сўнггида Хитой Хавфсизлик халқ жамоатчилик университети ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академияси ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзолангани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон ИИВ вазири Баҳодир Матлюбовнинг Хитойга сафари бу давлатга президент Ислом Каримовнинг давлат ташрифидан бир ой ўтиб амалга оширилди.