Ўзбекистон парламенти илк бор Бош вазир ҳисоботини эшитади

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси Республика Бош вазири ҳисоботини парламентда эшитишни назарда тутган ҳужжатни қабул қилди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Бош вазир Шавкат Мирзиёев депутатлар олдида чиқиш қилиб, демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш учун ҳукумат томонидан қандай чоралар кўрилаётгани, шунингдек, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да давлат дастурлари қандай амалга оширилаётгани тўғрисида ҳисобот бериши керак.

Жорий йил 19 апрел куни Ўзбекистонда Конституциянинг 78-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун кучга кирди.

Мазкур ўзгартишларга мувофиқ, Ўзбекистон парламентининг қуйи ва юқори палаталарига мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий долзарб масалалар бўйича Бош вазир ҳисоботини эшитиш ва уни муҳокама қилиш ваколати берилган.