Саудия элчиси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони элчиси Иброҳим Муҳаммад ал-Мансур билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, учрашувда икки томонлама алоқаларнинг барча соҳалаларига оид масалалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган долзарб масалалар борасида ҳам фикр алмашилган.

Икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 5 – 6 июн кунлари Саудия Арабистонининг бизнес доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълум қилди.