Ислом Каримов Оқ уй вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 31 май куни Оқсаройда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Денис Макдонани қабул қилди.

ЎзА миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Каримов Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлиги барча йўналишларда барқарор ва изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаган.

Учрашувда икки давлат муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка оид, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Денис Макдона Ислом Каримовга АҚШ Президенти Барак Обаманинг шахсий мактубини топширган ва Америка Ўзбекистоннинг Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклашдаги иштирокини юксак қадрлашини қайд этган.