Ўзбекистон фуқароларни халқаро миқёсда қидиришни кучайтирди

2010 йилнинг декабрида МДҲ давлат раҳбарлари мажлисида қабул қилинган “Фуқароларни давлатлараро қидириш тўғрисида”ги халқаро шартномага орадан беш ой ўтиб Ўзбекистон ҳам қўшилди.

Gazeta.uz хабарига кўра, ушбу ҳужжат жиноий жазо ва суд қарорларини ижро этишдан қочиб юрган шахсларни, дом-дараксиз йўқолганларни топиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни назарда тутади.

Ўзбекистон ушбу шартномага қўшилмасидан аввал ҳам Россия билан Қозоғистон каби давлатлар расмий Тошкент талаб қилган шахсларни Ўзбекистонга топшириб келаётган эди.

Сўнгги олти ой мобайнида Қозоғистон тўрт нафар ўзбек қочқинини Ўзбекистонга экстрадиция қилди.