Бесоқолбозни ўлдирган ўзбекистонликлар қамалди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида икки нафар ўзбекистонлик бесоқолбозлик билан шуғулланган маҳаллий фуқарони ўлдирганликда айбдор, деб топилди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Новосибирск вилоят судининг ахборот-аналитика маркази раҳбари Ирина Кошелевага кўра, 23 ва 24 ёшли ўзбекистонликлар 28 ёшли гомосексуалист билан Интернет орқали танишган ва уникига шу баҳонада "меҳмон"га келиб уни пичоқлаб хонадаги қимматбаҳо буюмларни ўмариб кетган.

- Новосибирск вилоят судининг маслаҳатчилар ҳайати томонидан Россия Жиноят кодексининг 105 ва 162 моддалари асосида Ёқуб Ҳазраткулов 17,5 йил, Феруз Ҳолиқов 17 йил қаттиқ режимдаги колония жазосига маҳкум этилди,- деди Новосибирск вилоят судининг расмийси Ирина Кошелева.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, Ёқуб Ҳазракулов ва Феруз Ҳолиқов Россия Жиноят кодексининг қотиллик ва талон-тарож учун жавобгарликни кўзда тутган бир қатор моддалари юзасидан суд ҳайати эълон қилган қарор устидан шикоят аризасини юборишга ҳуқуқига эга.