Ўзбекистон катта тўғонлар бўйича Халқаро комиссияга аъзо бўлди

Катта тўғонлар бўйича Халқаро комиссиянинг жорий ҳафта Швейцарияда ўтган 79-кенгашида Ўзбекистон бу комиссияга аъзо бўлгани тасдиқланди.

Кенгашда Ўзбекистон вакилининг гидроиншоотлар хавфсизлиги бўйича маърузаси тингланди.

"Жаҳон" агентлиги маълумотига кўра, кенгаш аҳли Ўзбекистондаги "Давсувхўжаликназорат" идораси фаолияти билан қизиққан.

100 дан ортиқ давлат аъзо бўлган¸ бош қароргоҳи Парижда жойлашган катта тўғонлар бўйича Халқаро комиссия 1928 йилдан бери фаолият кўрсатади.

Комиссия дунëдаги улкан тўғонлар¸ гидроиншоотлар ва сунъий сув омборлари хавфсизлиги юзасидан таҳлилий-тадқиқот ишлари олиб боради.