Ўзбекистон чегарсини бузган тожик чегарчиси ҳибсга олинди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси тарқатган хабарга кўра, 7 июн куни Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган тожикистонлик чегара қўшинларининг қўролланган зобити қўлга олинган.

“2011 йил 7 июнда маҳаллий вақт билан соат 11.05да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Лавоб аҳоли пункти ҳудудида Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинларининг қуролланган ҳарбий хизматчиси Ўзбекистон ҳудудига 500 метр ичкарига кирди ва Ўзбекистон давлат чегарасини бузди”,- дейилади Ўзбекистон чегара қўшинлари матбуот хизмати хабарномасида.

Унда, шунингдек, қўлга олиш вақтида тожик чегарачиси қаршилик кўрсатгани ва автоматдан ўзбек чегарачиларига қарата икки марта ўқ отгани айтилади.

Бу маълумотни Озодликка тасдиқлаган Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот котиби Хушнуд Раҳматуллаев содир бўлган ҳодиса тафсилотлари ҳақида ҳозирча маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.