Ўзбекистонда янги Давлат маслаҳатчиси тайинланди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ адлия вазири Равшан Муҳиддинов Ўзбекистон президентининг хуқуқ-тартибот, куч ишлатар ва фискал тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш буйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Тошкент Давлат уриверситетининг Юридик факултетини тамомлаган 47 ёшли Равшан Муҳиддинов 2007 йилдан бери адлия вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

2006-2007 йилларда Муҳиддинов Республика Бош прокурори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Муҳиддинов 2010 йилнинг 21 сентябрида Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган генерал-майор Муиджон Тоҳирийнинг ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан бери президентнинг мазкур соҳадаги Давлат маслаҳатчиси лавозимида тўрт генерал - Бахтиёр Ғуломов, Турсунхон Худойбергенов, Равшанбек Шамшиев ва Муиджон Тоҳирий ишлади.