Ўзбекистон раҳбари ШҲТ саммитида иштирок этади

ШҲТнинг 2010 йил 11 июн куни Тошкентда бўлиб ўтган саммити

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгашининг 2011 йил 14 – 15 июн кунлари Остона шаҳрида бўладиган мажлисида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов иштирок этиши расман эълон қилинди.

ШҲТ тузилганига 10 йил тўлди. Остона шаҳридаги юбилей саммитида ўтган даврдаги ташкилот фаолият таҳлил қилиниши ва келгуси режалар белгилаб олиниши режаланган.

Йиғилишда дунё ва минтақадаги ҳозирги вазият билан боғлиқ кенг қамровли масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Саммит охирида ўн йиллик Остона декларацияси қабул қилинади.

Олий даражали учрашув тугаганидан сўнг Хитой Халқ Республикаси Қозоғистон Республикасидан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти раислиги вазифасини бир йил муддатга қабул қилиб олади.