Ўзбек-тожик чегарасида янги текширув пункти очилди

Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Сўғд вилояти Конибодом туманидан Қўқон ва Ўшга олиб борадиган йўлда қурилган янги текширув пункти 14 июн куни тантанали равишда очилди.

Тожикистон божхона қўмитасига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, “Патар” номли текширув пункти Европа Иттифоқи ёрдамида қурилиб, ишга туширилган.

Мазкур пунктни қуриш, жихозлаш ва бошқа ишларга қарийб 835 минг евро сарфланган.

Манбага кўра, “Патар” текширув пункти ишга тушгани сабабли чегаранинг шу участкасида одамлар қатнови ва юк ташиш кўпаяди.

Айни пайтда Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги бошқа текширув пунктларининг иши енгиллашади.