Наманганда 7 киши жиҳодчиликда айбланиб қамалди

Наманган шаҳар жиноий ишлар бўйича суди ҳукмига кўра, 7 киши “Ислом жиҳодчилари” диний оқимига алоқадорликда айбланиб, 5 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳига кўра, судланувчиларнинг барчаси ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244/2-моддаси(тақиқланган ташкилотларга алоқадорлик) бўйича айбдор деб топилган.

Ташаббус гуруҳи ёйинлаган маълумотга кўра, судланувчиларга нисбатан жиноий ишлар сохталаштирилган бўлиб, тергов ва маҳкама жараёнларида қонунбузарлик ҳолатлари кузатилган.