Ўзбекистон Хитой таклифини қўллаб-қувватлади

ЎР Президенти И.Каримов (ч) ва ХХР раиси Ху Цзинтао, Пекин, 2011 йил 19 апрел

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгашининг Остона шаҳрида ўтган саммитида Ўзбекистон ШҲТнинг Тараққиёт банкини тузиш ҳақидаги Хитой таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Хитой ШҲТга аъзо бўлган давлатларга 12 миллиард АҚШ долларидан ортиқ имтиёзли қарз беришини ваъда қилган.

Бундан кўзланган мақсад минтақанинг умумий ривожига ҳисса қўшадиган лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришдан иборат.