Москвада икки ўзбекистонлик ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилди

Москва областида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон фуқаролари Подолск шаҳрининг Клара Цеткин номли кўчадаги ётоқхоналардан бирида қийноқлар остида ўлдирилган ҳолда топилган.

Риа-Новости агентлиги хабарига кўра, ўлдирилганлардан бири 27, яна бири 37 ёшда бўлган ва уларнинг ҳар иккиси кучли зарба оқибатида ўлган.

Бу ҳолат бўйича Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг икки кишига нисбатан содир этилган қотилликка оид 2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Айби исботланган тақдирда жиноятчига умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.