Навоий вилоятига беш ойда 6,7 миллиард доллар сармоя киритилди

Навоий вилоятига сўнгги беш ойда 6 миллиард 700 миллион АҚШ доллари миқдорида хориж сармояси киритилди.

Бу ҳақда Olam.uz инернет сайти берган хабарга кўра, бу маблағнинг ярмига яқини Навоийдаги эркин иқтисодий ҳудудда хориж компаниялари амалга ошираётган лойиҳаларга ётқизилган.

Навоий вилоятида экспорт ҳажми 2011 йил бошидан буён 7,1 фозига ошгани ва экспорт маҳсулотлар таркибида тайёр маҳсулотлар ҳажми ҳам ортгани айтилмоқда.