Тошкентда 12 киши ваҳҳобийликда айбланиб қамалди

Тошкент шаҳар жиноий ишлар суди ҳукмига кўра, 12 киши Ваҳҳобийлик диний оқимига алоқадорликда айбланиб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган маълумотга кўра, судланувчилардан беш нафари 12 йил муддатга, етти нафари 3 йил муддатга қамоқ жазосига тортилди.

Судланувчиларнинг барчаси Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи фуқаролар бўлиб, улар жорий йилнинг февралида ҳибсга олинган эди.

Ҳуқуқ фаолллари маҳкама жараёнида қатор қонунбузарликлар бўлгани ва судланувчиларга нисбатан қийноқлар қўлланилганини даъво қилишмоқда.

Судланувчилар суд ҳукмига норозилик билдириб, аппеляция тартибида ариза топширишган.