Ўзбекистонда Адлия вазири ўзгарди

22 июн куни Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Неъмат Йўлдошев Ўзбекистон Адлия вазири этиб тайинланди.

Собиқ Адлия вазири Равшан Муҳиддинов ўтган ҳафта Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган эди.

Собиқ давлат маслаҳатчиси Муҳиддинжон Тоҳирий эса аввалги лавозимига - Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосарлигига қайтарилди.