Ўзбекистон Хитойдан электровозлар сотиб олишни режаламоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” давлат ҳиссадорлик жамияти 2013 йилгача Хитойнинг Жужоу Электрик Локомотив (“CSR Zhuzhou Electric locomotive Co ltd”) ширкатидан 35 миллион АҚШ долларига 10 та электровоз сотиб олишни режаламоқда.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, "Ўзбекистон темир йўллари" Хитойнинг Эксимбанки ажратадиган кредит ҳисобига еттита юк ташувчи ва учта йўловчи ташийдиган электровоз сотиб олиш ҳақида келишувга эришган.

Шу ҳақдаги шартнома жорий йил учинчи чорагида имзоланиши кутилмоқда.

Унгача Хитой 2007 йилда эришилган келишувга мувофиқ Ўзбекистонга 74,3 миллион долларга 15 та йўловчи ташийдиган электровоз етказиб беради.

2003 – 2010 йилларда Ўзбекистон Хитойдан ҳаммаси бўлиб 27 та электровоз ва 6та тепловоз сотиб олган.