Афғонистонда ЎИҲ қўмондони ҳибсга олинди

Қундуз вилоятидаги ЎИҲ жанггарилари.

Халқаро коалиция кучлари Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида ўтказган махсус амалиёт пайтида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг нуфузли етакчисини қўлга олди.

Халқаро кучлар эълон қилган баёнотда исми ошкор қилинмаган жанггари ҳибсга олинган пайтда бурқада бўлгани маълум қилинди.

Рейд пайтида у билан бирга икки ёрдамчиси ҳам ҳибсга олинган.

Баёнотда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати қўмондони худкуш ҳужумлар уюштириш ва Афғонистон хавфсизлик кучларига қарши ҳужумларни мувофиқлаштиришда Толибон ҳаракатига ёрдам бериб келгани маълум қилинган.