“Afrosiyob” Тошкентни Самарқанд билан боғлайди

Тошкент ва Самарқанд ўртасида Испанияда қурилган тезюрар “Афросиëб” электропоезди юради. Бу ҳақда ҳабар берган “Ўзбекистон овози” газетасига кўра айни пайтда электропоезд қатновини йўлга қўйиш ишлари ниҳоясига етмоқда.

Электропоезд Тошкент билан Самарқанд орасидаги йўлни 2 соат ичида босиб ўтади.

Бундай тезюрар поезд қатнови Марказий Осиëда илк бор амалга ошмоқда.

Испаниянинг Talgo S. A. Ширкатига оид электропоездларни ҳарид қилиш шартномаси Испания ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган эди.

2 та тезюрар электропезд ва 18 вагондан иборат эшалон 38 миллион еврога сотиб олинганлигини матбуотга билдирган Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Элëр Ғаниев Тошкентни Самарқанд билан бошлайдиган тезюрар поезд сентябр ойида ишга тушажагини айтди.

Ғаниевга кўра¸ кейинчалик тезюрар поезд Бухоро ва Хивани ҳам Тошкент билан боғлайди.